Қозоғистон ОПЕК+ шартномаси бўйича мажбуриятларини бажаради

Қозоғистон ОПЕК+ шартномаси бўйича мажбуриятларини бажаради

Қозоғистон 2025-2026 йилларда ОПЕК+ шартномаси бўйича зиммасига олган вазифаларини бажаради. Нефть экспорт қилувчи давлатлар вазирликлари мониторинг қўмитасида республика Энергетика вазирлиги шундай баёнот берди. Қозоғистон ўтган йили режаланганидан зиёд чиқарилган нефть ҳажми бўйича ҳисобни тўғрилашини таъкидлади. Вазирлик Тенгиз кони кенгайтирилганига қарамай ОПЕК+ доирасидаги келишувларга риоя этилиши республика учун муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида кўрсатиб ўтди. Шу билан бирга халқаро ҳуқуқ доирасида ҳамкорлар билан музокараларни давом эттиради. Таъкидлаш лозимки, куни-кеча ОПЕК+ қўмитаси нефть қазиб олиш ҳажмини айни шаклда сақлаб қолишга қарор қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.