Япония компаниялари йилқи гўшти экспортидан манфаатдор

Япония компаниялари йилқи гўшти экспортидан манфаатдор

Қозоғистон Японияга отлар ва йилқи гўшти етказиб беришга тайёр. Кунчиқар мамлакатнинг иккита компанияси вакиллари гўшт ва жониворлар экспортидан манфаатдорлик билдирган. Дарвоқе, улардан биттаси ўсимликшунослик ва чорвачилик маҳсулотлари импорти билан шуғулланади. Иккинчиси эса анъанавий япон таоми – сашими учун хом гўшт тайёрлашга ихтисослашган. Астанада тарафлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлигида таъкидланишича, Японияга маҳсулот экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлган маҳаллий корхоналар реестрида 47 та субъект рўйхатга олинган.


Мерей Баймуратов, Қозоғистон Республикаси Ветеринария назорати   қўмитасининг ветеринария соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармаси бош эксперти:


– Қозоғистон томони экспортда ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Томонлар ахборот алмашинуви, халқаро стандартларига қатъий амал қилишнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлашди. Шу билан бирга, айтиш керакки, бугунги кунда мамлакатимиздан йилқи гўштини экспорт қилиш учун Қозоғистон ва Япония ўртасида ветеринария-санитария талаблар, ветеринария сертификати шакли борасида келишувга эришилган.


Франция ҳам Қозоғистондан йилқи гўшти импортига қизиқиш билдирган. Ўтган йилиёқ икки мамлакат компаниялари ўртасида тегишли келишувлар имзоланган. Таъкидлаймиз, ўтган йили республикамизда 2 миллион долларга яқин суммага тахминан 6 ярим мингта от сотилган. Катта қисми Ўзбекистонга етказилган. Бундан ташқари, маҳаллий отлар Афғонистон, Германия, БАА ва АҚШга ҳам сотилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси.