Хорижий инвесторлар кенгаши доирасида Қозоғистон Президенти қатор чет эл компаниялари етакчилари билан учрашди. Улар қаторида Американинг Wabtec корпорацияси ҳам бор. Компания мамлакат темирйўл соҳасини ривожлантиришга 230
миллион доллар сармоя киритган.
Wabtec CEO ва президенти Рафаэль Сантана билан учрашувда Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон, шу жумладан, янги
авлод локомотивлари ишлаб чиқариш ва сервис марказлари тармоғини кенгайтиришда стратегик
ҳамкорликдан манфаатдорлигини билдирди.
Давлат раҳбари Philip Morris
International компаниясининг МДҲ ва
Марказий Осиё бўйича президенти Марко Мариотти билан инвестициявий ҳамкорликни муҳокама қилди. Компания барқарор ривожланиш учун инновациялар жорий этяпти. 1994 йилдан 2023 йилгача Philip Morris солиқ тўловлари шаклида Қозоғистон бюджетига 1,2 триллион тенге йўллади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Citi Bank мижозлар билан ишлаш бош ижрочи директори Дэвид Ливингстон билан ҳам учрашди. Молиявий ташкилот 30 йилдан буён Қозоғистоннинг ишончли ҳамкори. Президент банкнинг стратегик инфратузилмавий лойиҳаларни рўёбга чиқаришдаги аҳамиятини
алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, Citi Bank кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш орқали мамлакат реал секторини диверсификациялашга ҳисса қўшяпти.
Қозоғистон Президенти Швейцариянинг Glencore компанияси бош директори Гэри Нейглом билан ҳамкорликнинг асосий йўналишлари – маҳаллий улушни ривожлантириш, янги технологиялар жорий этиш, Қозоғистон юк ташувчиларини юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот
етказиб бериш глобал занжирига улаш
масаласини муҳокама қилди. Glencore - «Қозрух» тоғ-руда компанияси акциядори, унинг корхоналари Шарқий Қозоғистон, Ақмўла ва Улитау вилоятларида жойлашган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

