Қозоғистон барқарор ривожланяпти. Жиддий геосиёсий чорловларга бўй бермаяпти. Йилнинг биринчи ярмида мамлакат иқтисодиёти 3,4 фоизга ўсди. Шу билан бирга, реал сектор 4 фоизга юксалди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида шундай баёнот берди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Лекин инфляция ҳам жойида тургани йўқ. Ҳозир у 14,5фоизгача юксалди ва 2015 йилдаги кўрсаткичга етиб олди. Ярми йил ичида иқтисодиётимиз тикланди. Бироқ халқаро ташкилотлар прогнозига кўра, жорий йилда Қозоғистон иқтисоди атиги 2 фоизга ўсади. Аввалроқ улар ўсиш 3,7 фоизга етишини тахминлашганди. Ҳукумат мамлакат иқтисодининг барқарор ўсишини таъминлаши зарур.
Давлат раҳбари иқтисодни бошқаришдаги бош механизмлардан бўлган пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш кераклигини тилга олди. Шу жумладан, банклар реал сектор ва ишлаб чиқарувчиларга кўпроқ насия бериши лозим. Президент Миллий банк, Молия бозорларини созлаш агентлигига ҳукумат билан бирга молия ташкилотлари кредитлаш жараёнига маблағ тикиши учун қўшимча тутқичлар ва рағбатлантириш омиллари яратишни топширди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Шу кунларда истеъмол қарзлари жуда кўп миқдорда берилаётгани ҳолда корпоратив кредитлаш улуши камайганини кўриб турибмиз. У эса иқтисодий фаолликнинг бош фактори ҳисобланади. Беш йил ичида умумий қарзлар ичида корпоратив кредитлар улуши 68 дан 41 фоизгача камайди. Ҳар қандай арзийдиган лойиҳани давлат тараққиёт ташкилотлари ёки халқаро молия ташкилотлари ҳисобидан маблағ билан таъминлашга мажбур бўляпмиз. Ваҳоланки, банклар ихтиёрида 11 триллион тенге қийматга эга сотилиши осон активлар бор. Бўрттирмаган ҳолда, биз фалокатга яқин ҳолатдамиз, дейиш мумкин. Молиявий бошқарувчи тегишли меъёрларни юмшатгани ҳақида ҳисобот берди. Бироқ бу чора-тадбирлар етарли бўлмаган кўринади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев вазирлар ва ҳокимлар, маҳкама раҳбарлари ҳамда миллий компаниялардан иш суръатини мумкин қадар жадаллаштиришни, ижтимоий-иқтисодий тараққий этиш масаласини ҳал этиш учун янги усуллардан фойдаланишни талаб қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.