Қозоғистон Президенти Сербия етакчиси билан музокаралар ўтказди. Унгача
Қосим-Жўмарт Тўқаевни кутиб олиш маросими ташкил
этилди.
Сербия Саройи
қаршисида Фахрий қоровул саф тортди, икки давлат мадҳияси янгради ва 10
марта артиллерия залпи берилди. Александр Вучич билан тор форматдаги музокараларда Қосим-Жўмарт
Тўқаев бу унинг Давлат раҳбари сифатида Сербияга қилган биринчи сафари эканлигини таъкидлади ва
унинг катта аҳамиятга эгалиги, икки давлат ўртасидаги муносабатларда янги
саҳифа очишини маълум қилди. Зеро, Астана ва Белград доимий сиёсий мулоқотга таянган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.
Александр Вучич ҳам Сербиянинг Қозоғистон билан,
шу жумладан, иқтисоднинг
асосий секторларида қўшма корхоналар тузиш орқали тадбиркорлик алоқаларини
кенгайтиришдан манфаатдорлигини таъкидлади.
Давлат раҳбарлари минтақа ва
халқаро жараёнлар юзасидан ҳам фикр алмашишди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

