Чимкентдаги қозоқ овули

Чимкентдаги қозоқ овули

Миттигина қозоқ овули. Чимкентдаги ҳовлилардан бирини шундай аташади. Уйдаги уй ва гараж деворлари полотнога айланган. Уларга асосан кигизларда ишлатиладиган орнаментлар тасвирланган. Бундай гиламлар қозоқ келинларининг сепига қўшиларди, оилавий ҳаёт фаровонлиги тимсоли ҳисобланарди. Ғоя муаллифи — рассом-этнограф Дана Бектаева. У кўпдан буён ҳовлисини миллий санъат галереясига айлантиришни орзу қиларди. Ҳамфикрлари билан қадрдон маданиятига меҳр қўйиб, ишга киришган.   

Дана Бектаева, этнограф: 

— Ҳар бир қозоқ учун муҳим нарса. Буларнинг ҳаммаси келажак авлодимизга, ҳар бир ворисимизга зарур бўлади. Шуларга қараб ўтмишда дунёни қандай тасаввур қилишганини билиб олишади. Турли одамлар келиб кўради, Қозоғистоннинг турли қисмларидан. Қизиғи шундаки, фақат чимкентликлар эмас. 

Дана Бектаева қозоқ маиший ҳаёти буюмларидан коллекция тўплаган, унинг минглаб сандиқ, идиш-товоқ, кийим-кечакдан иборат экспонатлари бор. Этнограф улкан кўргазмасини Қозоғистон бўйлаб намойиш этишни ўйлаяпти. Кейин осмон остида музей ташкил этмоқчи.