Бир қатор чет эл нашрлари Қозоғистондаги вазият ҳақида «енгил-елпи ва бирёқлама» ахборот тарқатморқда. Бу мурожаат мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида эълон қилинган. Вазирликдагилар Қозоғистон Қуролли кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари «тинч намойишчиларга эмас», балки террористларга қарши туришганини таъкидлашди. Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигидагилар экстремистик гуруҳларга қарши ҳарбий ҳаракатларни Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти эмас, балки қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар олиб боришаётганини айтишди. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг тинчликпарвар кучлари Қозоғистонда вақтинча бўлиб туришади ва мамлакатни вазият барқарорлашгандан сўнг Қозоғистон тарафининг биринчи мурожаатидан кейин дарҳол тарк этишади.