Нохомашё товарлар Қозоғистон экспортининг  35 фоизига етди

Нохомашё товарлар Қозоғистон экспортининг  35 фоизига етди

Мамлакатда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотга талаб тобора ортиб боряпти. Ўтган йили Қозоғистон нохомашё товарлари экспорти 12 фоизга ошди. Жорий йилнинг икки ойи давомида қиймати 3,6 миллиард долларга тенг товар ташқи бозорларга жўнатилди. Улар қаторида қайта ишлаш, машинасозлик, химия ва озиқ-овқат саноати маҳсулотлар бор. Шу тариқа, нохомашё товарлари экспорти улуши 35 фоизга етди. Асосий харидорлар қаторида Россия, Хитой, Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистон ва бошқалар бор. Ўтган йили Мавритания, Лаос, Ямайка, Габон ва Зимбабвега экспорт йўлга қўйилди. 

Бауржан Бўлғанисов, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги Экспортни ривожлантириш департаменти директори: 

– 5 та давлат – Турқия, Хитой, БАА, Ҳиндистон ва Эрондаги Қозоғистоннинг элчихоналарида Савдо ва интеграция вазирлиги вакиллари ишга тайинланди. Бундан ташқари, биз асосий ҳамкорлардан бўлган ХХР бозорига алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Вазирлик саноат ва ахсус иқтисодий зоналар шаклида трансгчегара хаблари яратишга алоҳида эътибор қаратаяпти.  

Айтмухамед Алдажаров, «Qaztrade» Савдо сиёсатини ривожлантириш маркази бош директори: 

– Бугунги кунда биз JD.com, Douyin, Alibaba, Europages.com каби йирик маркетплейслари миллий павильонларида Қозоғистон товарларини тақдим этяпмиз. Бу майдончалар мавжуд рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда, товарни чегарадан ўтказмасдан туриб экспортни фаол ривожлантириш имконини беради.  

Абдумалик Сарманов таржимаси