Қозоғистон газ кимёси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон газ кимёси соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон  газ кимёси соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Бу масалаларни муҳокама қилиш учун Бош вазир Ўлжас Бектенов Air Products компанияси раҳбарияти билан учрашди. Томонлар саноат кооперациясини кенгайтириш, илғор технологиялар жорий этиш ва газ кимёси соҳасида инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш масаласини кўриб чиқди. Air Products – турли газлар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги пешқадам ташкилотлардан. У 50 давлатда фаолият юритади. Компания ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисоднинг асосий секторларида қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришдан манфаатдорлигини билдирди. Учрашув кунида Ўлжас Бектенов тегишли органларга қўшма ташаббуслар устида ишлаш топшириғини берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси