Логистика занжири узилишига йўл қўймаслик ва юклар хавфсизлигини таъминлаш. Халқаро кўргазмада юк ташувчилар транспорт йўлаклари имкониятларини муҳокама қилди. Янги ўтиш жойлари бир томондан нархи бўйича юк ташувчилар ва олувчиларни қониқтириши, иккинчи томондан иккиламчи санкциялар зарбаси остига тушиб қолмаслиги керак. Қозоғисоон транзит ва экспорт юклари ҳозир Транскаспий халқаро транспортпорт йўналиши орқали жўнатилмоқда. Янги хорижий ҳамкорлар билан фаол шартномалар тузиляпти.
Тимур Қарабаев, Қозоғистон Республикаси темирйўл транспорти ва инфратузилмаси оператори бўлган компании бошқаруви раиси:
– Вазият етарлича мураккаб. Бундай шароитда ҳеч ким сувдо йўллари, транспорт йўналишларини аниқ белгилаб бера олмайди. Қандай ҳаракатлар санкцияларга олиб келади, қайсилари бундай эҳтимлдан холи – номаълум. Қозоғистон бизнеси учун Қозоғистон имкониятларидан фойдаланган ҳолда кучли занжир яратиш йўли очилди. Биз ўтказувчи терминаллар, юк ташувчи поездлар, локомотивлар ҳақида гапиряпмиз.
Жулия Шабанова, мультимодал юк ташиш компанияси директори, Греция:
– Ўтиш имкониятларидан бири — транскаспий йўлаги. Ўз вақтида Қозоғистон темирйўллари имкониятларига мослаштириб қурилган бу йўлдан тўлақонли фойдаланиш вақти келди. У Қуриқдан бошланади, Каспий денгизи орқали Баку-Тбилиси-Қарс йўлига чиқиши ёки Батумидан Европага денгиз йўли билан жўнатилиши мумкин. Туриянинг Истамбул ёки Мерсин шаҳарларига бемалол етиб боради. Ҳозир шундай йўлаклардан фойдаланаяпмиз.
Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия ва Туркия қўшма транспорт-логистика компанияси тузиш ҳақида келишиб олди. Транскаспий йўналиши орқали юк оқимини кенгайтириш мақсадида Ақтау эркин иқтисодий зонасида контейнер хаби яратиш кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.