Мамлакат жанубида янги металлургия мажмуаси
қурилишига киришилди. Бош вазир Жамбил вилоятига қилган амалий сафари мобайнида
саноат корхонасининг тўлиқ циклда бошланган қурилиши билан танишди. Ўлжас Бектеновга
маълум қилинишича, завод хитойлик инвестор маблағи эвазига барпо этилади, сармоя
ҳажми 1,2 миллиард долларга тенг. Заводда бевосита темирни тикловчи экологик тоза технология қўлланиши режа қилинган. Биринчи босқични амалга ошириш доирасида 2027 йилда корхона қуввати йилига 1 миллион
тоннага етади, 2029 йилга бориб эса 3 миллион тоннага оширилади. Хитой сармоялари ҳисобига бунёд этилиши режалаштирилаётган яна бир
корхона –
маккажўхорини чуқур қайта ишловчи завод. Мажмуа крахмал ишлаб чиқарувчи ва биоферментация бўйича учта корхонани ўзида жамлаши кўзда тутилган. Объектларни ишга тушириш 2026 йилга мўлжалланган.
Ержан Елекеев, «Kazakh Invest» МК Бошқарув
раиси:
- Уч-тўрт йил давомида сармояларнинг умумий ҳажми 1 миллиард доллардан ошади.
Мингга яқин одам доимий иш билан таъминланади. Қозоғистон маҳсулоти Хитойга, араб давлатлари ва
Европа мамлакатларига экспорт қилиниши
режалаштирилган.
Айтиш жоиз, ҳар иккала саноат лойиҳаси «Jibek Joly» махсус иқтисодий зонаси ҳудудида рўёбга чиқарилади. Бу ерда жами бўлиб, 18 та иштирокчи рўйхатга олинган. Корхоналар, асосан, кимё, ишлаб чиқариш саноати, машинасозлик ва энергетика соҳасига тегишли бўлиб, экспортга йўналтирилган маҳсулот беради.
Абулхаир Тамабек, Жамбил вилоят ҳокими
ўринбосари:
- Жами қиймати 1 триллион тенгега яқин 9 та завод қурилиши
кетмоқда. Ўтган йили
истиқодий зонадаги лойиҳаларга йўлланган сармоя ҳажми 15 миллиард тенге бўлган бўлса,
жорий йилда бу кўрсаткич 10 мартага ошиб, 150 миллиард тенгедан кўпроқни ташкил этиши кутиляпти. Умуман, бугунги кунда 82 та лойиҳа 3 йилда тугатилиши кўзланган,
яъни 2025-2028 йилларда. Уларнинг жами қиймати 3,6
триллион тенгени ташкил этади.
Хусусан, булар энг йирик лойиҳалар, умумий маблағ 50 миллиард тенгедан ошади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

