Қозоғистоннинг янги
Конституцияси молиявий ташкилотлар самарадорлигини оширади, инвесторлар ва
бизнес учун қулай шароит яратади, институтлар барқарорлиги ҳисобига узоқ
муддатли лойиҳалар учун маблағ жалб этишни осонлаштиради. Қозоғистонлик
иқтисодчи Сапарбай Жўбаевнинг фикрича, янги Бош қомус дунё амалиётига мос
шаклда молия соҳасида махсус ҳуқуқий тартиб жорий этиш имкониятини беради.
Сапарбай Жўбаев, иқтисодчи:
- Янги Асосий қонун
лойиҳасига Қозоғистон иқтисоди учун келадиган фойда нуқтаи-назаридан қарасак, корхоналар,
квазидавлат компаниялари ва банклар учун иқтисодий эркинликлар кенгайишини
кўрамиз. Махсус ҳуқуқий тартиб жорий этилиши иқтисодий
ўсиш учун шароит яратади. Бундан
ташқари, ушбу тартибнинг
киритилиши солиқлар, инвестициявий фаолият доирасида қатор имтиёзлар тақдим
этилишини кўзда тутади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

