Alatau City ривожланиши
учун 2 триллион тенге йўналтирилади. Шаҳарда саноат, логистика, агроқайта ишлаш,
хизматлар ва креатив саноат соҳаларида жами 44 та инвестициявий лойиҳа рўёбга
чиқарилади. Алатауни ривожлантириш кенгашининг Бош вазир иштирокидаги йиғилишида
Ўлжас Бектенов таъкидлашича, Қозоғистон Президенти шаҳарни янги узоқ муддатли
иқтисодий ривожланиш маркази сифатида кўряпти. Ҳозир Алатауда тизимни шакллантирувчи
лойиҳалар ишга тушяпти, улар шаҳар иқтисодининг янги ўсиш нуқталарига айланади.
Устуворлик ксб этганлари қаторида кўп вазифали тадбиркорлик мажмуасива KAIST
Kazakhstan технология университети бор. Олий таълим даргоҳида юқори малакали кадрлар
тайёрланади, илғор технологиялар ривожлантирилади. Таъкидлаш лозимки, ҳозир Парламентда
«Алатау шаҳрининг махсус мақоми тўғрисида» Конституциявий қонуни кўриб
чиқиляпти.
Болат Жамишев, Алатау шаҳрини ривожлантириш кенгаши аъзоси:
- Бизнинг вазифамиз: шаҳарда мамлакатимиз учун янги бўлган ишлаб
чиқаришларни йўлга қўйиш. Атрофда айнан шундай корхоналар
яратилишига эришиш. Шаҳар ҳам ана шундай марказлар асосида ривожланади. Жами 4 та
марказ, саноат зонаси, логистика зонаси, маъмурий, илмий, тиббий ҳудуд ва Қапчағай
яқинида туристик зона қурилиши кўзда тутилган.
Гарри Уильям Доббс, Алатау шаҳрини ривожлантириш кенгаши аъзоси:
- Алатауда йўқ жойдан шаҳар
лойиҳалаштириш, илк қадамдан «ақлли» технологиялардан фойдаланиш мўлжалланган. Бу эса Алатауни мана
шу йўналишда пешқадам ҳудудга айланишига олиб келади. Шунинг учун мен Алатау иқтисодий, молиявий,
ҳуқуқий жиҳатдан таъминланган узоқ муддатли, олдинан натижасини кўриш мумкин
бўлган инвестициялар ва шаҳарсозлик ечимларини ўз ичига олган мажмуавий ечим сифатида
кўряпман.
Абдумалик Сарманов таржимаси

