Ярим йил ичида Транскаспий Халқаро транспорт йўлаги орқали ташилган юк ҳажми 65 фоизга ортди ва 2 миллион тоннани ташкил қилди. Транспорт вазирлиги берган маълумотга кўра, 2028 йилгача мўлжалланган денгиз инфратузилмасини ривожлантириш мажмуавий режасига кўра, Ақтау ва Қуриқ портлари асосида йирик транспорт-логистика кластери яратилади. Ҳужжат доирасида, шу жумладан, Қуриқ порти акваториясида денгиз тубини чуқурлаштириш ишлари олиб борилади, Ақтау портида контейнер хаби қурилади. Лойиҳаларнинг асосий қисми, шу жумладан, ТХТЙни ривожлантириш доирасида хусусий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилади. 2028 йилгача портларнинг ўтказиш қуввати 50 фоизга ортади. Умуман олганда, Қозоғистон экспорт-импорт юк ташувини кенгайтиряпти. Автомобиль транспорти орқали ўтган давр мобайнида салкам 4 миллион тонна юк ташилди, шундан 2,5 миллион тоннасини транзит юклар ташкил қилади.
Лаззат Стамғазиева, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги расмий вакили:
– Хитой билан халқаро автомобиль юк ташуви бўйича ҳукуматлараро шартнома ратификация қилиниши муҳим воқеа бўлди. Энди Қозоғистон компаниялари Хитойнинг саноат ва порт шаҳарларига юк етказиб бериш, бошқа давлатлар орқали транзитни амалга ошириш имкониятига эга. 2024 йилда биринчи марта тест тартибида Хитойдан Европага Қозоғистон, Каспий денгизи, Озарбайжон, Грузия орқали, Қуриқ ва Боку портларидан фойдаланган ҳолда транзит автода юк ташув ишлари ташкил этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.