2023 йил январидан бошлаб, қозоғистонликлар бевосита Конституциявий судга мурожаат этиши мумкин. Бунинг сабаби - ҳуқуқ бузилиши ва мамлакат Бош қомусининг меъёрларини изоҳлаш зарурати бўлиши мумкин. Илгари фуқаролар фақат суд орқалигина Конституциявий кенгашга мурожаат эта оларди. Астанада бўлиб ўтган конференцияда экспертлар республикада ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш масаласини муҳокама қилди.
Алмира Шайхина, адвокатура академияси муассиси:
- Ҳар қандай фуқаро ўзига нисбатан Конституцияда кўрсатилган ҳуқуқ меъёрлари бузилган, деб ҳисобласа, Конституциявий судга ариза билан мурожаат эта олади. Аризада қайсидир суд, маъмурий ёки бошқа ҳужжат Конституциянинг кўрсатилган меъёрларига, масалан, белгиланган фуқаролик ҳуқуқларига тўғри келмаслиги кўрсатилиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси