Давлат раҳбари сенат раисини қабул қилди

Давлат раҳбари сенат раисини қабул қилди

Давлат раҳбари Парламент Сенати раисини қабул қилди. Маулен Ашимбаев Президентга депутатларнинг Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ва бўлғуси референдум масаласини аҳоли билан биргаликда муҳокама қилиш учун минтақаларга қилган сафари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, юқори палата раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевга Марказий Осиё республикалари қонунчилик органлари билан ҳамкорлик мустаҳкамланаётганини гапириб берди. Ўзаро тиғиз алоқалар  Орол атрофидаги экологик вазият, трансчегара дарёларидан биргаликда фойдаланиш, шунингдек, жумладан, Афғонистондаги вазиятга боғлиқ шаклда юзага келаётган хавфсизлик масаласини самарали ҳал қилиш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.