Қозоғистонда ташқи бозорларга чиқарилаётган маҳсулот ҳажми тобора ортиб боряпти. Миллий иқтисодиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, 9 ой ичида экспорт ҳажми 64 миллиард долларни ташкил қилди. 2021 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 43,5 миллиард доллардан камроқ бўлган. Шу тариқа, январь-сентябрь ойларида экспорт 47,5 фоизга ошди ва ўтган 7 йилдаги йиллик кўрсаткичлардан ошди. Италия, Хитой, Россия, Нидерландия, Корея, Туркия ва Ўзбекистонга чиқарилаётган маҳсулот ҳажми ортган. Республиканинг умумий ташқи савдо айланмасига келсак, январь-сентябрь ойларида у 35 фоизга кўтарилди ва 98 миллиард долларни ташкил қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси