Бир кунда - 7 778 та бемор

Бир кунда - 7 778 та бемор

Алматида коронавирус юқтириш ҳоллари кескин ортди. Мегаполис кундалик аниқланаётган беморлар сони бўйича биринчи ўринга чиқди. 24 соат ичида 1 минг 680 бемор рўйхатга олинган.

Пойтахтда яна 1 555 одамда шу ташхис тасдиқланди. Қарағанди вилоятида – 931 бемор. Ўтган сутка давомида Қозоғистонда жами 7 778 ҳолат аниқланган. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда беш юз олтмиш беш минг фуқаро коронавирусга чалиниб улгурди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 93 ярим мингдан зиёд қозоғистонлик коронавирусга қарши даволаняпти. Шундан 26 минг нафари стационарларга ётқизилган. Таъкидлаш жоизки, шу кунгача 3 миллион 632 минг 67 нафар одам тўлиқ эмланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси