ОТБ Марказий Осиё минтақасида яшил лойиҳалар рўёбга чиқарилишига 100 миллиард доллар инвестиция киритиш ниятида. Молиявий ташкилот вакиллари «Иқлимни асраш учун курашда минтақавий бирдамлик» анжумани давомида Марказий Осиё давлатларининг ҳамкорликдаги иқлимий ҳаракатлари муҳимлигини таъкидлашди, шунингдек, Қозоғистоннинг яшил лойиҳалар ривожига ва иқлим ўзгаришлари оқибатлари билан курашишда кучларни бирлаштиришга қўшаётган ҳиссаси алоҳида кўрсатиб ўтилди.
Масацугу Асакава, ОТБ президенти:
- Марказий Осиё бу глобал муаммони ҳал этишда асосий роль ўйнаши шарт, ОТБнинг мақсади эса 2019-2030 йилларда 100 миллиард АҚШ доллар миқдорида иқлимни асрашга йўналтирилган маблағ киритиш, бу йилига 8,8 миллиард долларга яқин пул, дегани. Бу йирик маблағ, лекин у чин маънода мазкур глобал муаммо ечими учун ишлатилиши керак. Шу боис, мақсадимизга ва пандемиядан кейинги тикланишга эришиш учун Марказий Осиё давлатлари, айниқса, Қозоғистон билан ҳамкорлик қилишни истардик. Яъни 100 миллиард доллардан 66 миллиардини иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатишга, 34 миллиардини адаптацияга йўналтиришни режалаштирганмиз.
Хуршида Абдуллаева таржимаси