Қозоғистонда яна битта қуруқлик порти ишга тушади. 2027 йил охиригача тўла куч билан ишлашга ўтадиган объект икки босқичда қурилади. Алмати вилояти ҳокимлиги берган маълумотга кўра, 8,5 минг гектар ҳудудда «Қўльжат қуруқ порти» халқаро рақамли транспорт-логистика хаби» бунёд этилади. Тўла циклда ишловчи иншоотда ривожланган инфратузилмалар яратилади. Шу жумладан, вақтинча маҳсулот омборлари, транспорт учун сервис марказлари, давлат, брокерлик ва бошқа хизматлар кўрсатиш имконияти кўзда тутилган. Шу билан бирга, унда товар экспорти маркази ҳам ишлай бошлайди. Таъкидлаш лозимки, қуруқ порт Хитойдан юк келтириш ва «Қўльжат» ўтказиш пунктини модернизациялашга ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.