Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда яна 930 кишида коронавирус касаллиги кузатилди. Беморлар сони ўсиши бўйича республика пойтахти пешқадам. Шаҳарда 215 одамга касаллик юққани аниқланган. Қарағанди вилоятида 150 та ҳолат рўйхатга олинди. 115 беморда тест ижобий натижа берган Алмати шаҳри учинчи ўринда. Пандемия бошланганидан буён 409 мингдан зиёд қозоғистонликда хавфли вирус аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, 21 мингдан зиёд юртдошимиз бу хасталикдан даволанмоқда. Шунинг 6 мингдан кўпроғи стационарларда. Бир миллион 668 минг 32 нафар қозоғистонлик вакцинанинг ҳар икки компонентини олган. Биринчи компонент билан эмланганлар сони икки миллион етти юз олтмиш мингдан ошди.
Абдумалик Сарманов таржимаси