Ҳомиладор аёллар коронавирусга қарши вакцина олиши мумкинми?

Ҳомиладор аёллар коронавирусга қарши вакцина олиши мумкинми?

Коронавирусга қарши эмлаш ҳомиладор аёлларда жиддий асоратлар ва ҳатто ўлим содир бўлиш хавфини 70 фоизга камайтиради. Қозоғистонлик олим Вячеслав Локшин шу ҳақда маълум қилди. У таъкидлагани каби, АҚШ, Буюк Британия, Исроил ва Бельгияда бўлажак оналарга эмлаш олиш ножўя таъсир кўрсатмаслиги, аксинча, бу жуда зарурлиги ҳақида бир хулосага келинган. Вакцинация, олим айтишича, она ва болани ҳимоя қилишда ёрдам беради.

Вячеслав Локшин, акушер-гинеколог, репродуктолог, олим:

- Минг афсуски, ҳомиладорлар, айниқса, йўлдош касалликлари борлар коронавирусни оғир ўтказади. Шу боис, оғироёқ аёлларни эмлаш уларни касал юқтиришдан ҳимоялашнинг ягона ишончли йўлидир. Айниқса, оғир кечишидан, пневмония ва ҳатто ўлимдан. Буни тушуниш муҳим. Бунинг учун қўлланадиган вакциналар, МНРК-вакциналар клиник тадқиқотларда ва ундан олдинги босқичда ҳам аппробациядан ўтган. Ҳомилага ҳам, аёл саломатлигига ҳам негатив таъсири йўқ. Тадқиқотлар кўрсатишича, она қорнидаги ҳомилада ҳам антитаначалар топиляпти. Худди шундай, кўкрак сути билан озиқлантирганда ҳам вакцинация сабабли янги туғилган болада коронавирусга қарши антитаначалар ҳосил бўлади.

Вячеслав Локшин уқтиришича, эмлашни ўтказишнинг энг оптимал муддати ҳомиладорликнинг 16-ҳафтасидан 37-ҳафтасигача бўлган вақт. Гўдак ва ўз саломатлигини ҳимоя қилиш учун биринчи ҳафтадаёқ вакцина қабул қилган янада яхшироқ, дейди мутахассис. Айни вақтда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, Американинг Pfizer вакцинаси билан 9 минг нафар эмизикли аёл эмланган. Бўлажак оналар орасида эмланганлар камроқ – жами 4 минг 600 та.

Хуршида Абдуллаева таржимаси