Қозоғистонда яна 642 киши КВИни енгишга муваффақ бўлди

Қозоғистонда яна 642 киши КВИни енгишга муваффақ бўлди

Ўтган кеча-кундузад Қозоғистонда яна 642 киши коронавирус инфекциясидан соғайган. Мамлакатда жами 118 минг 4 нафар бемор COVID-19ни енгишга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида яна 769 та янги ҳолат рўйхатга олинган. Мамлакатда КВИ ташхиси жами 133 минг 887 нафар кишида тасдиқланган.

Ҳудудлар кесимида эпидемиологик вазият қуйидагича:

Нур-Султон ш. – 16190 (+41)

Алмати ш.– 16269 (+72)

Чимкент ш. – 5381 (+5)

Ақмўла вилояти – 5432 (+89)

Ақтўбе вилояти – 3493 (+5)

Алмати вилояти – 5801 (+24)

Атирау вилояти – 11708 (+31)

Шарқий Қозоғистон вилояти – 16670 (+140)

Жамбил вилояти – 4467 (+15)

Ғарбий Қозоғистон вилояти – 8140 (+34)

Қарағанди вилояти – 11164 (+21)

Қўстанай вилояти – 5553 (+82)

Қизил Ўрда вилояти – 3296 (+2)

Манғистау вилояти – 3441 (+5)

Павлодар вилояти – 6674 (+99)

Шимолий Қозоғистон вилояти – 6713 (+97)

Туркистон вилояти – 3495 (+7)

Бундан ташқари, ўтган кеча-кундузда коронавирус инфекцияси аломатларига эга бўлган зотилжамга доир яна 8 та ҳолат аниқланган, икки киши вафот этган, 47 бемор тузалган.

Жами 1 августдан бери: касалланганлар – 42 минг 455 киши, вафот этганлар - 446 та, соғайганлар – 30 минг 728 нафар.