Қозоғистон ва Хитой ядро ва радиоактив материаллар ҳамда чиқиндилар, шунингдек, хавфли радиация мавжуд нарсаларни ноқонуний ташиш олдини олади. Бугун Парламент Сенати шартномани ратификация қилиш тўғрисида қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжат халқаро шартномалар доирасида томонлар ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришни кўзда тутади. У аввало томонлар сарҳадидаги ўтказиш нуқталарида радиациявий хавфсизликни таъминлашга қаратилган.
Ерулан Жамаубаев, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари - молия вазири:
- Биргаликда радиациявий назорат ўтказиш тартиби икки давлат божхона органлари вакиллари ва таълим марказлари мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан белгиланади. Ядро материаллари, радиоактив материаллар ва чиқиндилар, хавфли радиация мавжуд предметларнинг Қозоғистон – Хитой чегарасидан ноқонуний олиб ўтилиши олдини олишга мўлжалланган жараёнларга аниқлик киритиш ҳамда самарали ҳуқуқий асос яратиш учун ушбу шартномани ратификация қилиш керак. Шартномани рўёбга чиқариш республика бюджетидан қўшимча харажат талаб қилмайди.
Ташилаётган товар ва транспорт воситалари радиациявий фони олиб борилаётган мамлакатда белгиланган меъёрдан юқори бўлса, ушбу давлат ҳудудига киритилмайди. Чегара ўтказиш пунктларини модернизация қилиш, махсус таълимий семинарлар ва ўқув машқлари ўтказиш кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.