Туркий давлатлар биргаликда космосга «CubeSat» илмий-техник ер йўлдошини учирмоқчи. Уни йиғишда Қозоғистон ва Ўзбекистон мутахассислари қатнашди. Таъкидлаш лозимки, ушбу ускуна ўтган йили мамлакатимизда ясала бошланган. У камера ва тадқиқот ўтказиш учун зарур ускуналар билан жиҳозланган. Экспертлар фикрича, ер йўлдоши далаларни космосдан туриб суратга олиш учун ишлатилиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, космик майдонни биргаликда тадқиқ этиш тўғрисидаги халқаро шартнома ТДТ аъзоси бўлган 5 та давлат - Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Озарбайжон томонидан 2024 йилда имзоланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

