Яқин
Шарқ давлатларида 9 минг нафардан зиёд Қозоғистон фуқароси бор. Республика Ташқи ишлар вазирлиги
берган маълумотга кўра, юртдошларимизнинг 4 минг нафари Бирлашган Араб амирликларида. Расмий вакил Ерлан
Жетибаевнинг маълум қилишича, улар орасида
туристлар ҳам, ушбу давлатда доим яшаётган фуқаролар ҳам бор. Қозоғистонликлар
ҳалок бўлгани ёки жароҳатлангани ҳақида маълумотлар келиб тушмади. Минтақадаги
республика дипломатик миссиялари кеча-кундуз ишлаяпти. Давлат биринчи навбатда юртдошларимизнинг эсон-омон қайтишини таъминлашга
интиляпти. Айни вақтда, Ерлан Жетибаев
Қозоғистон бошқа давлатлар фуқароларини ҳам эвакуация қилишга ёрдамлашишга
тайёрлигини билдирди.
Ерлан
Жетибаев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили:
-
Ҳозирча бундай мурожаатлар бўлмади, лекин, менимча, тегишли шароитлар яратилган
тақдирда мурожаат этишса, қўшни-қардош давлатларга ёрдам бера олмиз, деб
ўйлайман. Ҳозир эса биринчи навбатда ўзимизнинг фуқароларни олиб чиқишга ҳаракат
қиляпмиз. Ҳамма имкониятлар биринчи навбатда шунга сафарбар қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

