Қозоғистон АI жорий этилувчи асосий соҳаларни кўрсатиб ўтди

Қозоғистон АI жорий этилувчи асосий соҳаларни кўрсатиб ўтди

АI ривожи – Қозоғистон учун стратегик йўналиш. Қосим-Жўмарт Тўқаев Алматида бўлиб ўтган Сунъий интеллектни ривожлантириш кенгашининг иккинчи йиғилишида шундай баёнот берди. Давр билан ҳамнафас ҳаракатланиш учун мамлакат рақамли давлатга трансформация бўлиши лозим. Айни вақтда, Давлат раҳбари рақамли иқтисоднинг ялпи ички маҳсулотга таъсирини, давлат органларидаги аҳволни ҳисоблаш зарурлигини таъкидлади ва бу борада Ҳукуматга топшириқ берди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти

- Давлат маълумотлари ягона тизими бўлмаса сунъий интеллект самара бермайди. Шу сабабли давлат хизматларини ўзи кўзга кўринмайдиган, лекин ортиқча бюрократик талабларни бартараф этувчи юқори самарали амалиёт тизимига айлантириш керак. Одатдаги тизимда мурожаат қилинганидан кейин қарор қабул қилингунича бир неча кун, ҳатто ҳафталар ўтиб кетади. Мукаммал тизимда эса бу цикл бир неча сониягача қисқариши, мамлакат миқёсида капитал айланмаси кескин жадаллашишига олиб келиши зарур.

Иқтисодни рақамлаштириш заруратга айланди. Буни ҳамма тушуниб турибди. Бирлашган Араб амирликлари нақд пулдан воз кечмоқчи. Хитой рақамли майдончаларда триллионлаб доллар айлантиряпти. Қозоғистон ҳам катта муваффақиятларга эришяпти: мамлакатда нақд пулсиз тўловлар улуши 80 фоиздан ошди, рақамли тенге фаол ишлатиляпти. Далвт раҳбари Ҳукумат ва Миллий банкка Қозоғистонни криптохабга айлантириш, рақамли активларни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишни топширди. Президент тегишли инфратузилмалар технологик суверенитет асоси бўлишини таъкидлади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Ишончли рақамли инфратузилма мамлакатнинг стратегик активига айланиши зарур. Ҳукумат «МҚИМ водийси» дойиҳасини халқаро стандартлар ва асосий ўйинчилар талабларига кўра ишлаб чиқиши зарур. Ушбу ўта муҳим режа мамлакатнинг реал эҳтиёжлари ва замонавий илғор тенденциялар ҳисобга олинган тарзда рўёбга чиқиши зарур.

Давлат раҳбари қозоқ тилининг замонавий рақамли тизимларга тўлақонли интеграция қилинишини топширди. Қисқа муддатда Ҳукумат барча архивлар ва мавжуд маълумотларни СИ таълим олиши учун тақдим этиши керак. Стратегик режалашириш ва ислоҳотлар агентлиги маълумотлар сифати миллий стандартларини ишлаб чиқиши зарур. Илмий ишланмаларга алоҳида эътибор керак. Қосим-Жўмарт Тўқаев уларни тезкорлик билан тижорийлаштириш механизмларини жорий этишни топширди. Айни вақтда, венчур эко тизими шаклланиги, истиқболли лойиҳаларга инвестиция киритиш учун солиқдан енгилликлар бериш зарур. Президент кенгашнинг кейинрги йиғилишини СИни саноатга жорий қилиш масалаларига бахш этишни таклиф этди.

Абдумалик Сарманов таржимаси