Яйловларни сотиш тақиқланади

Яйловларни сотиш тақиқланади

Мажлис яйловларга оид қонунчиликни ўзгартирмоқда. Энди маҳаллий аҳоли молини ўтлатадиган яйловлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш қонунга кўра тақиқланади.  Аҳоли манзилгоҳларини яйлов билан таъминлаш масаласида қишлоқ ҳокимларининг ваколатлари анча кенгайтирилади. Ҳозирча бу вазифа туман ижро органи назоратида. Мол ёйиладиган ҳудудлар ишлатилмаган тақдирда, ортиқчаси давлатга қайтарилади. Бундан кўзланган мақсад – ердан унумли фойдаланиш. Мажилис депутатлари ушбу яйловлар ҳақида ва бошқа ўзгаришлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда тасдиқлади.

Султан Дуйсембинов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:

- Яйловлардан фойдаланиш режалари эндиликда 5 йилга мўлжаллаб тайёрланади. Шу кунгача бундай режалар 1-2 йилга тузилган. Яйловларни муҳофаза қилиш, уларни тиклаш ва суғориш тўғрисида янги қонун бандлари киритилмоқда. Ҳозир амалда бўлган ер ва яйлов тўғрисидаги қонунчиликда бу нарса кўзда тутилмаган.

Абдумалик Сарманов таржимаси