Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиёда транспорт инфратузилмасини янгилашга йўналтирилган инвестицияларининг ярмидан кўпроқ қисми Қозоғистонга тегишли. Молия ташкилотининг мамлакатдаги доимий вакили берган баёнотга кўра, ушбу банкнинг маблағи ҳисобига умумий қиймати 3,2 миллиард доллар бўлган, мамлакатнинг Жанубини Ғарби билан, ҳамда Шарқини Ғарби билан боғловчи транспорт йўлаклари қуриляпти. Режадаги 2000 километр йўлнинг 1 минг 600 километри тайёр. Шу кунларда томонлар Жанубни Шимол билан боғловчи 4 чизиқли йўл қуриш лойиҳаси устида ишлаяпти. Лойиҳа Транскаспий Халқаро транспорт йўлаги ривожланишига туртки беради.
Ўлжас Бектенов, Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Биз ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдормиз. Имкон қадар тезроқ тегишли шартномаларга эришиш зарур. Муҳим муаммолар, қурилишда маҳаллий маҳсулот улушини кўпайтириш ҳамда Жаҳон банки ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳаларда Қозоғистон компаниялари иштирок этиши масаласи кўтарилди. Бу ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз. Маҳаллий бизнесни фаол ривожлантириш ва уларнинг маҳоратини ошириш биз учун ўта муҳим. Бу масалаларда бирга иш юритамиз.
Ҳукумат йиғилишида 2025 йилдан Қозоғистонда SuperPave стандартлари кучга кириши таъкидланди. Асфальт-бетон тайёрлашнинг мамлакатимизда ишлаб чиқилган усули жаҳон талабига тўғри келади, йўл тўшамасининг сифатли кафолатланади. Келгуси йилдан йўл-қурилиш материаллари сифатини назорат қилиш бўйича ягона рақамли майдонча ишга тушади. Ҳозир бу тизим 4 минтақада пилот тартибида ишлаяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси