Янги йил – сеҳрли палла. 2021 йилда пандемия давом этган бўлса ҳам аҳоли мўъжизага ишончини йўқотмаган. Байрам арафасида биз пойтахт аҳолиси ва меҳмонлар фикрини ўргандик. Саволлар оддий: Янги йил байрами кунлари мўъжиза кутишяптими? Тун ярмида тилга олинган тилаклар ижобат бўладими? Қизиғи шундаки, кимдир юрагидаги орзулари ушалишини Қорбобо билан боғласа, бошқалар инсон бахтини ўз қўли билан яратиши керак, дейди. Яхши одамлар бахт тақдим эта олишига умид қилганлар ҳам бор.
Блиц:
- Тунги соат 12 да тилак тилагандим, рўёбга чиқди. Квартира олдим, кичкина, бир хонали, лекин ўзимники ва у пойтахтда.
- Менинг Қорбобом - куёвим.
- 15 йил аввалги каби яхши кўришини.
- Албатта рўёбга чиқади!
Абдумалик Сарманов таржимаси