АЛЖИР музей-мемориал мажмуаси Хотира деворига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон давлат котиби - Сиёсий қурбонларни тўла реабилитация қилиш давлат комиссияси раиси Қримбек Кушербаев ва давлат комиссияси аъзолари қатнашди. Тўпланганлар сукут сақлаш лаҳзасида асирлар хотирасини ёдга олишди. Қримбек Кушербаев эслатганидек, давлат комиссиясининг иши, аввало, тарихий миссия ҳамда тарихий адолатни тиклаш борасида ўтган ва келажак авлодлар олдидаги масъулиятдир.
Қримбек Кушербаев, Қозоғистон Республикаси Давлат Котиби:
– Махсус давлат комиссияси тузилган, у қатағон ва очарчилик қурбонлари билан боғлиқ масалаларни ўрганади. Тарихни ўрганиш, архив тадқиқотларини ўтказишни ҳам. Давлат комиссияси фаолияти доирасида лойиҳа офиси очилган, иккита комиссия ости, 11 та ишчи гуруҳ ва 17 та ҳудудий комиссия ишлаб турибди. Ишчи гуруҳ ва ҳудудий комиссиялардаги олим ва экспертлар ёпиқ архив материалларини ўрганишга изн олган ва фаол тадқиқот ишларига киришган. Иш самарадорлигини таъминлаш учун базавий методология тасдиқланган, ишчи гуруҳларнинг мавзуий режаси тузилган, қидирув масаласида учрашув ва архив ҳужжатларини жойида ўрганиш ўтказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси