Миллий банк янги коллекция тангалари чиқарди

Қозоғистон Миллий банки буюк тарихий шахслар – аллома ал Форобий, куйчи Қурманғази ва оқин Суюнбай портретлари туширилган янги коллекция тангалари чиқарди. Улар «Банкнотадаги портретлар» туркумини тўлдирди. 200 ва 500 тенге номиналга эга тангалар 8 декабрдан сотилади.

Алмат Басенов, Қозоғистон Республикаси Миллий банки бош дизайнери:
- Сизга ал Форобий, Қурманғази ва Суюнбай портретлари туширилган тангаларни тақдим этмоқчиман. Улар кумуш ва нейзильбердан ясалган. Эсингизда бўлса, бу туркум 2011 йилдан чиқарила бошлаган, унга оид аввалги тангалар олтиндан ясалган. 2014 йилда учтаси кумуш ва нейзильбердан ясалган эди. Коллекционерларнинг таклифларига кўра, бу туркумда мазкур металлдан ясалган тангаларни қайта зарб этиш, металл миқдорини оширишга қарор қилдик. Ҳар бир туридан 2 минг экземпляр кумуш ва 50 мингта нейзильбер танга чиқарилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.