World Dog Show 2025: қозоқ тозиси дунё ҳамжамиятини лол қолдирди

World Dog Show 2025: қозоқ тозиси дунё ҳамжамиятини лол қолдирди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Кинологлар уюшмасини қозоқи ит зоти — тозининг халқаро даражадаги дебюти билан табриклади. Хельсинкида бўлиб ўтган 2025 йилги Бутунжаҳон итлар кўргазмасида Халқаро кинологлар федерацияси томонидан тан олинган янги зот сифатида Қозоғистон вакиллари еттита бош совринни қўлга киритди, Бешта този «Энг ёш жаҳон чемпиони», «Дунё чемпионлари», «Дунё вице-чемпионлари» каби совринли ўринларни эгаллади. Бундан ташқари, иккита ит Финляндия чемпиони бўлди. Эслатамиз, този мамлакатнинг миллий бойлиги, деб эълон қилинган ва у қозоқларнинг етти хазинасидан бири. Таъкидлаш лозимки, сайёранинг энг йирик кинологик воқеасига 25 мингтадан зиёд ит келтирилди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси