Қосим-Жўмарт Тўқаев МДҲ давлатларининг раҳбарлари кенгаши йиғилишида қатнашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев МДҲ давлатларининг раҳбарлари кенгаши йиғилишида қатнашди

Бишкек шаҳрида Қосим-Жўмарт Тўқаев МДҲ давлатларининг раҳбарлари кенгаши йиғилишида қатнашди. Қозоғистон Президенти ташкилот Ҳамкори ва Кузатувчиси мақомининг белгиланиши бугунги куннинг муҳим воқеаси, деб атади. Бу ташкилотнинг ривожидаги сифат ўзгаришга олиб келади.Қозоғистон етакчиси МДҲ форматида ўзаро алоқаларни фаоллаштиришга чақирди. Бу эса юзага келган янги чорловларни бартараф этишга ёрдам беради, ҳамкорликда самарадорликни оширади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Ўтган йил якунларига кўра, Қозоғистон ташқи савдо айланмасининг чорак қисмидан зиёдроғи МДҲ давлатлари улушига тўғри келган. Ушбу ижобий динамика жорий йилда ҳам сақланиб қолади. Қозоғистонда савдо айланмаси 7 ой мобайнида 4,5 фоизга ошиб, 20,5 миллиард долларга етган. Биз савдо алоқаларини келгусида ҳам мустаҳкамлаш учун бор имкониятлардан тўлақонли фойдаланишимиз зарур.

Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳамжамият ҳудудидан ўтган асосий транспорт артерияларини ўзаро боғлаш концепциясини яратиш таклифи билан чиқди. Ҳужжат МДҲ манфаатларини ҳисобга олган ҳолда Евроосиё транзит-логистика коди вазифасини бажара олади. Қозоғистон Президенти фикрича, давлатлар ўртасидаги савдо тўсиқларини олиб ташлаш, қулай тариф сиёсатини юритиш ва маъмурий жараёнларни соддалаштириш керак. Давлат раҳбари келгуси йилда Россиянинг МДҲга раислик қилиши ва навбатдаги саммитни 2024 йилнинг кузида Москвада ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, у Ўзбекистон Президентини МДҲ Фахрий белгиси билан мукофотлашга доир Қирғизистон таклифини маъқуллади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.