VIII Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди ниҳоясига етди

VIII Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди ниҳоясига етди

Астанада VIII Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди ниҳоясига етди. Анжуман ёпилишида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев нутқ сўзлади. Давлат раҳбари фақат тинчлик ва барқарорлик ёрқин келажакни кафолатлай олишини таъкидлади. Съездда Астана - 2025 тинчлик декларацияси қабул қилинди. Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари экстремизм, зўравонлик ва диний нафратга қарши эканлигини билдирди. Асосий мақсад — инсоният тараққиёти йўлида кучларни бирлаштириш бўлиши керак.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти: 

– Сиз икки кун давомида съезд ишининг умумий йўналишлари бўйича якуний қўшма декларацияда кўрсатилган тўхтамга келдингиз. Форумнинг барча қатнашчиларини, шу жумладан, Яхши ният элчиларини мазкур декларация ғояларини кенг тарғиб этишга чақираман. Съезд котибиятига тақдим этган иқлим ўзгаришларига қарши курашда дин арбобларининг ўрни хусусида ҳужжат, сунъий идрокдан маънавият ва инсонийлик асосида фойдаланиш тамойилларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги тавсиянгизни қўллаб-қувватлайман.


Қосим-Жўмарт Тўқаев тарих,маданий хилма-хиллик ва инсоният маънавий мероси учун муҳофаза қилиш муҳимлигига эътибор қаратди. Съезд доирасида БМТ васийлигида бу мавзуда махсус сессия бўлиб ўтди. Маънавий дипломатияни ривожлантиришда Ёш диний етакчилар форуми ҳам ўз улушини қўшди. Давлат раҳбари таъкидлашича, Қозоғистон динлараро ва маданиятлараро мулоқотни тўла қўллаб-қувватлайди. Съезднинг глобал майдонча сифатида таъсири ортишига ёрдам беради. Таъкидлаш лозимки, навбатдаги форум 2028 йил ўтказилади.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти: 

Биз БМТга қарашли ва бошқа ташкилотлар билан Съезд котибияти ҳамкорлари тармоғини кенгайтиришда давом этамиз. Съезд ғояларини илгари сураётган халқаро ҳамкорлар, ёшлар, экспертлар, волонтёрлар билан қатор тадбирлар ўтказамиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси