Қозоғистонда эпидемиологик вазият оптимистик сценарий бўйича давом этмоқда. Ҳукумат йиғилишида маълумот берган Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой эмланишнинг самарадорлигини таъкидлади, КВИ юқтириш ва ўлим ҳолатлари ҳақида маълумот берди. У келтирган рақамларга кўра, эмланишдан сўнг хасталанган беморлар улуши атиги 0,1 фоизни ташкил қилади. Мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатларининг 99,9 фоизи вакцина олмаганлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Алексей Цой, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазири:
- Ковид-19дан вафот этганларнинг 97,7 фоизи – эмлаш олмаган шахслар, атиги 2,3 фоизи вакцина олганларга тўғри келади. Ваҳоланки, вакцина олганлар қаторида оғир сурункали касалликларга чалинганлар ҳам кўп. Ушбу факт вакцинация COVID-19 қолдирадиган оғир асоратларнинг олдини олишини яна бир марта исботлайди. Қозоғистон Республикасига дельта-штамм кириб келганидан буён, июлдан бошлаб, хасталаниш ҳолатлари ортаётгани қайд этилган, лекин августдан янги касаллик юқтириш суръати пасайди. Нур-Султон шаҳрида коронавирус инфекциясига боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашди.
Ҳукумат раҳбари Асқар Мамин яна бир марта эмлаш ишларини жадаллаштириш муҳимлигини тилга олди.
Асқар Мамин, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:
- Вакцинация суръатларини ошириш зарур. Ғарбий Қозоғистон, Манғистау, Атирау вилоятлари ҳокимлари вазиятни назоратга олиши, август ойига мўлжалланган вакциналаш режаси амалга оширилишини таъминлаши зарур.
Бош вазир барча минтақаларда эпидемиологик вазиятни назоратда тутиб туриш зарурлигини тилга олди. Мамин таъкидлашича, пойтахт, Алмати, Чимкент ва Қарағанди вилоятларига алоҳида эътибор қаратиш зарур.