Тиббий туризм фаол ривожланмоқда

Тиббий туризм фаол ривожланмоқда

Сифатли тиббий хизматлар, ҳамёнбоп нарх, ривожланган соғлиқни сақлаш инфратузилмалари. Бундай параметрлар туфайли Қозоғистонда туризм фаол ривожланмоқда. Мамлакатга саломатлигини яхшилаш учун турли давлатлардан беморлар келади. Чимкентга асосан Ўзбекистон, Тожикистон, Хитой, Россиядан мижозлар келади. Европаликлар ҳам кам эмас. Мамлакатнинг учинчи мегаполисида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади. Фақат ўтган йилнинг ўзида қозоғистонлик шифокорлар 150 нафар хорижлик беморга ёрдам берди. Тожикистон фуқароси бўлган Абдуллаҳай Қосимов мураккаб нейрожарроҳлик амалиётини ўтказиш учун келди. Инсульт, бош мияни таъминловчи қон томирлари битиб қолишидан жабрланган бемор Қозоғистонда даволанишни истади.


Абдуллаҳай Қосимов, Тожикистон фуқароси:


- Клиникамиз шифокори қон босимимни ўлчади. УТТда текширди, Қозоғистонга боришни тавсия қилди. Қўнғироқ қилдик, келдик.  Ҳозир яхшиман, бошим айланмаяпти.


Бемор бир неча кун стационарда қолиб, анча енгиллашди. Энг муҳими, ортиқча стресс ва асоратларга йўл қўйилмади. Шифокорлар каминвазив даволаш усулидан фойдаланишди, бу эса тез тикланиш имконини беради.


Марат Қульмирзаев, 2-касалхона Нейрохирургия бўлими мудири Чимкент шаҳри:


– Кўпроқ юқори технологик ускуналарда амалга ошириладиган амалиётлар учун келишади.  Асосан 4-5 тоифага оид беморлар. Мутахассислар, нейрожарроҳлар етишмаслиги сабабли бу ерда даволанади, тегишли тартибда тезкор ёрдам олади.


Нурлибек Асилбеков, Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Чимкент шаҳри:


– Албатта, ўсиш кузатиляпти. Кардиологик, ортопедик амалиётлар, албатта, нейрожарроҳлик ёрдами учун келишади. Бизда юқори малакали мутахассислар ва яхши ускуналар, ангиографлар, МРТ, КТ борлигини билишади. Энг янги моделлардан фойдаланамиз.


Қозоғистон шифокорлари хорижлик беморларга ёрдам кўрсатишдан ташқари ўзлари ҳам хорижга боради, ҳамкасблари билан тажриба алмашади. Тиббий туризм учун Қозоғистонни танлашлари эса кўпчилик тиббиётимизга ишонишини кўрсатади дейди экспертлар.


Абдумалик Сарманов таржимаси