Коронавирусга қарши вакцина олмаганлар учун ишхонага кириш чекланади. Бугундан бошлаб иш берувчилар вакцина олмаган ходимларини ишхонага киритмаслик ҳуқуқига эга бўлди. Давлат бош санитар-врачи Ерлан Қиясов имзолаган янги қарорда шундай жиҳатлар ҳам бор. Фақат тиббий жиҳатдан эмлаш ёқмайдиганлар ҳамда касалликни бошидан ўтказгач, кўпи билан уч ой ўтганлар учунгина бу қоида истисно қилиниши мумкин.
“Тиббий жиҳатдан эмлаш ёқмайдиганлар ҳамда касалликни бошидан ўтказганлардан ташқари барча ходимлар 2021 йил 10 августдан биринчи, 2021 йил 1 сентябридан бошлаб иккинчи компонент билан COVID-19 га қарши профилактика мақсадида тўлиқ эмлансин”, дейилади мазкур қарорда.
Қозоғистонга кириб келаётганлар учун ҳам шартларга ўзгартириш киритилди. Бошқа мамлакатлардан ПЗР-тест топширмасдан келганлар уч кунлик карантинга юборилади. Бемор йўловчилар шифохонага ётқизилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси