Қозоғистоннинг бешта шаҳрида янги карантин чекловлари кучга кирди. Нур-Султон, Алмати,Чимкент, Атирау ва Қарағандида «Ashyq» лойиҳасида иштирок этмаётган корхоналар иши тўхтатилади.
Бундан фақат марказий ва ҳуқуқ-тартибот органлари, ҳокимликлар, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, озиқ-овқат дўконлари, аптека ва ҳаётий зарур тизимлар истисно. Ҳар қандай, шу жумладан, оилавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади. Давлат органлари, миллий компаниялар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг 80 фоизи масофадан ишлашга ўтказилади. Фақат вакцина олганлар ва сўнгги уч ой ичида коронавирус хасталигини бошидан ўтказганлар одатдаги тартибда ишлаши мумкин. Бундан ташқари, мазкур шаҳарлар ҳокимликлари уларга ёндашган туманлар орасида карантинни кучайтириш бўйича тадбирлар кўриши лозим.
Кундалик ўсишнинг 65 ва йўқотишларнинг 55 фоизи юқорида тилга олинган минтақаларга тўғри келади.
Абдумалик Сарманов таржимаси