Қозоғистондан Вьетнамга маҳсулотлар экспортини ошириш мўлжалланмоқда. 600 миллион доллардан зиёд қийматга эга 100 хилдаги маҳсулотни етказиб бериш режа қилинган. Икки давлат ўртасида қўшма товар айланмаси жадал ўсиб боряпти, туризм, транспорт инфратузилмаси равнақ топмоқда. Қозоғистон ва Вьетнам келгусида қишлоқ хўжалиги сектори, металлургия, ноёб ер металлари, текстиль саноати борасида қўшма инвестициявий ва технологик лойиҳаларни ривожлантиришни кўзлаган. Таъкидлаш керак, давлатлараро товар айланмаси 2023 йилнинг январь-июль ойларида тахминан 687 миллион долларга етди. Бу ўтган йилнинг айни даврига солиштирганда, 3,4 марта кўп, дегани.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.