Нохомашё сектор ва экспортга йўналтирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш, республика инвест-иқлимини яхшилаш, инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштириш. Булар Қозоғистон Тараққиёт банкининг вазифасига киради. Жорий йилда молиявий ташкилот йигирма йиллигини нишонлайди. Ўтган йиллар давомида у иқтисодиёт учун стратегик аҳамиятга эга йўналишларни қўллаб-қувватлади. Молиялаштирган лойиҳалар ва инвестициявий дастурлар ҳажми 3,7 триллион тенгедан ошган. Жами 149 та инвестлойиҳа ва 107 та экспорт амалиёти рўёбга чиқарилди. Банк ёрдамида 122 та корхона йўқдан бошлаб ишга туширилган ва модернизация қилинган.
Жанат Ансағанова, Қозоғистон тараққиёт банки кредит таҳлили ва шартномаларни структуралаш департаменти директори:
- Қозоғистон тараққиёт банки иштирокида молиялаштирилган корхоналар 3,3 трлн тенге миқдорида маҳсулот чиқарди. Бу рақамларни яққол тасаввур қилиш учун шуни кўрсатиб ўта оламан: бу рақам Қозоғистон ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизига тенг. Экспорт операцияларини рағбатлантириш туфайли ўтган йиллар мобайнида 2 трлн тенге қийматга эга маҳсулотни хорижий бозорларга чиқардик, бу - ички маҳсулотнинг 3 фоизи дегани. Банк ёрдамида молиялаштирилган корхоналарда 30 минг иш ўрни яратилган.
Қайта ишлаш корхоналари ва инфратузилмалар яратиш. Банк келажакда ҳам шу стратегия бўйича ишлайди, 2023 йилгача бу йўналишларда инвестиция ҳажми 4,4 трлн тенгега етади. Бундан ташқари, ҚТБ хусусий бизнес билан бирга давлат-хусусий ҳамкорлик лойиҳаларини фаол қўллаб-қувватлаш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси