Қозоғистон бевосита инвестициялар бўйича пешқадамлар қаторида

Қозоғистон бевосита инвестициялар бўйича пешқадамлар қаторида

Қозоғистон бевосита хорижий инвестициялар бўйича пешқадам 50 давлат қаторига кирди. Мамлакат бу кўрсаткичга кўра Марказий Осиёда биринчи ўринда. Минтақага жалб қилинган сармоянинг 60 фоизи юртимиз ҳиссасига тўғри келади. Инвестиция мамлакатга келиши учун эса қулай иқлим яратиш зарур. Бундаги энг муҳим кўрсаткичлардан бири барқарорлик ва қонунчилик доирасида бизнес ҳуқуқлари муҳофаза қилиниши. Экспертлар Астанада бўлиб ўтган инвестициявий форумда маълум қилишича, Қозоғистон Олий суди берган маълумотга кўра, Астана маъмурий суди 2024 йилда юзага келган баҳсларнинг 80 фоизини хорижлик инвесторлар фойдасига ҳал қилган, уларнинг 100 миллиард тенге маблағини сақлаб қолган. Бу эса судларда ҳаққонийлик мавжудлигини, Қозоғистон қонунчилиги ишлаётганини кўрсатади.

Ғабидулла Ўспанқулов, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар қўмитаси раиси:

- Рақамли инвестициявий майдончада умумий қиймати 44 триллион тенгега тенг 950 тадан зиёд инвестициявий лойиҳа рўйхатга олинди, бу эса 80 миллиард АҚШ долларидан зиёд дегани. Инвестициявий лойиҳалар мунтазам мониторинг қилинади. Инвестор – ўз сармоясини мамлакатимизга келтириб, иқтисодимизга киритаётган субъект. Биз буни унутмаслигимиз керак. Ҳозир ҳамма давлатлар инвестор учун курашяпти, буни яхши тушунамиз, имкони борича яхши инвестициявий иқлим яратишга интиламиз.

Ўтган йили мамлакатда 3 триллион тенгега юзтадан зиёд инвестицивий контракт тузилди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, сармоядорлар географияси кенгайиб бормоқда. Араб давлатлари бизнесменларининг қизиқиши катта. Инвестициялар учун энг оммалашган йўналиш фойдали қазилмалар ва ноёб металллар қазиб олиш, логистика, қайта ишлаш ва машинасозлик бўлиб қоляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси