Қозоғистонда «Қазреестр» ягона ахборот тизими модернизацияланди. Янги версиянинг ўзига хослиги шундаки, унда улушли иштирок билан уй-жой қурилиши шартномаларини онлайн-тартибда EgovMobile иловаси орқали рўйхатдан ўтказиш мумкин. Таъкидлаш лозимки, сўнгги икки йиллик изланишдан сўнг мнаа шундай янгилик киритилди. «Уй-жой портали»да ҳам қатор функциялар кўзда тутилган. У уй-жой қурилиши билан шуғулланувчилар масофадан туриб тегишли кафолатлар ва кредитлар бўйича субсидиялар олиши учун хизмат қилади. Яна бир рақамли маҳсулот – қурилиш материаллари майдончаси ҳам тақдим этилди.
Алтай Куздибаев,
«Қозоғистон Уй-Жой компанияси» ҲЖ бошқаруви раиси ўринбосари:
– Янгиланиш улушли
иштирокда онлайн форматда шартнома тузишни кўзда тутади. Ҳозир вазирлик
ёрдамида биз онлайн-форматда шартнома тузиш имконияти яратиш устида ишлаяпмиз. Натижада,
бундай шартномалар тузилиши оқибатида давлат хизмати кўрсатиш муддати анча
қисқаради. Ҳозир икки кун сарфланаётган бўлса, ўзгаришлардан сўнг бир неча
соатгача қисқаради.
Ернар Абитаев,
«Қозоғистон Уй-Жой компанияси» бизнес-жараёнлар ва рақамли ривожлантириш департаменти
директори:
- Биз бевосита
тизимнинг ичига электрон шартномалар яратиш, тузиш ва рўйхатга олишни киритдик.
Бу эса қурувчилар учун шартномаларни сохталаштириш эҳтимолини камайтиради.
Шунингдек, барча фойдаланувчилар учун нисбатан қулайлашади. Ҳозир у синов учун
ишлатиляпти. Маҳсулотни жорий этишимиз учун меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни
тасдиқлатишимиз керак. Биз бу иш йил охиригача якунланишига умид қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.