Истамбулда кўп томли «Қандастар» асари чоп этилди. Журналист Гулназ Каримжан унда жаҳоннинг турли қисмларида яшовчи қозоқлар ҳақида маълумот беради. Тўпламнинг биринчи қисми Туркияда истиқомат қилувчи миллатдошлар ҳақида. Уларнинг маиший ҳаёти ва маданияти, қозоқ диаспораси Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигини кенг нишонлагани ҳақида ҳикоя қилинади.
Абдуакап Кара, Мимар Синан университети профессори, тарихчи:
- Тарихчи сифатида мен бу китоб алоҳида мазмунга эгалигини айтиб ўтишни истардим. Мазкур тўплам туфайли келгуси авлод Туркияда яшаётган қондошлар маданияти, кундалик ҳаёти билан танишиши мумкин. Бундан ташқари, унда бизни бирлаштирувчи, боғловчи жиҳатлар кўрсатилган. Бу эса жуда аҳамиятли, деб ҳисоблаймиз. Ушбу китоб жаҳондаги барча қозоқлар учун зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси