19 миллион доллар. Марказий Осиёда савдо бўйича лойиҳа бюджети шунчани ташкил қилади. Қозоғистондаги АҚШ дипломатик миссияси маълум қилишича, янги дастурни АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги йўлга қўймоқда. Гап минтақа мамлакатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг ўзаро ҳамкорлиги хусусида кетяпти. Шу тариқа, келгуси беш йил давомида USAID (юэсэйд) минтақа мамлакатларига, давлат ва хусусий секторга техник ёрдам беради. Мутахассислар фикрича, дастур божхона ва чегара назорати жараёнларини уйғунлаштиришга қаратилган. Бу эса биринчи навбатда молия ва вақтни тежашга имконият яратади, Марказий Осиё республикаларининг иқтисодий ўсишига туртки беради. Бундан ташқари, янги келишувлар чегарааро савдо ҳажмини оширишга ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси