Уральскда стратегик объектларни муҳофаза қилиш чоралари кўриляпти

Уральскда стратегик объектларни муҳофаза қилиш чоралари кўриляпти

Ғарбий Қозоғистон вилоятида тошқинга қарши чора-тадбирлар кўрилмоқда. Стратегик муҳим объектларни муҳофаза қилиш чоралари кўриляпти. Уральскда сув, иссиқлик ва электр энергияси таъминоти хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар кўриляпти. Авария бригадалари тузилган, коммунал хўжалик ташкилотлари тегишли ускуналар билан жиҳозланган. Ёйиқ дарёси соҳилларини мустаҳкамлаш ишлари амалга ошириляпти, тўғонлар, тупроқ кўтармалар қуриляпти, сув босиши хавфи туғилган участкаларга қум ва шағал келтириляпти. 

Эслатамиз, Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов Ёйиқ, Чаған ва Деркул дарёлари соҳилларидаги ишларнинг боришини текширди. Асосий вазифа – аҳоли манзилгоҳларини сув остида қолишдан сақлаш ва аҳолини муҳофаза қилишдан иборат. Таъкидлаш лозимки, Ғарбий Қозоғистон вилоятида тошқинга қарши чора-тадбирлар кўриш учун 6 минг нафардан зиёд одам сафарбар қилинган, бир ярим мингта техника бирлиги ишга шай.

Тлек Темиралиев, ҳарбий хизматчи:

- Ҳозир биз Уральск шаҳрининг Пугачёв туманидаги тўғонларни мустаҳкамлаяпмиз. Қисмимиздан 60 аскар шу ерда ишлаяпти. Ўзингиз кўриб турганингиздек, фаол ишлаяпмиз, 2-3 кун ичида тугатамиз. Бир ойдан буён шу ердамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.