Алматида Жўжи улуси даврига бағишланган кўргазма очилди. Мухлисларга Олтин Ўрда даври маданияти ва турмуши ҳақида асори-атиқалар тақдим этилди. Улар орасида Жўжихон ва Бўлғон она мақбаралари яқинидан топилган тақинчоқлар, битиклар ҳам бор. Шунингдек, ўша даврларга оид мис ва кумуш тангалар қўйилган.
Абилсейит Мухтар, Сарайшиқ давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонаси директори:
- Сарайшиқда топилган тангаларни келтирдик. Шунингдек, қазиш ишлари давомида топилган турли буюмлар, идишлар келтирилди. Ҳаммаси қадим замонларга оид.
Абдумалик Сарманов таржимаси

