ICAO кенгаши раиси: Қозоғистон – авиация ислоҳотида пешқадам

ICAO кенгаши раиси: Қозоғистон – авиация ислоҳотида пешқадам

Қозоғистон минтақавий авиация трансформациясида етакчи ўрин тутади. «Қозинформ» халқаро ахборот агентлигига берган эксклюзив интервьюсида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти Президент Сальваторе Шаккитано таъкидлашича, мамлакат авиация хавфсизлигини таъминлаш масаласида ICAO стандартларига мувофиқлик бўйича юксак натижаларга эриша олди. Бундан ташқари, республика соҳани ривожлантириш борасида анча илгари силжигани кузатилди. Мазкур соҳада олиб борилган кенг қамровли ислоҳотлар бунга эришишда қўл келди. Унинг фикрича, Қозоғистон  фақат минтақа эмаас, балки дунё миқёсида ҳам энг муҳим транспорт хабларидан бирига айланиши мумкин. Зеро, Европа ва Осиё-Тинч океани орасидаги жўғрофий жойлашуви қулайлиги ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Натижада, ҳаво алоқаси кенгайиши учун янги имкониятлар очилади. Қозоғистон авиаташувлар бозорини кенгайтириш учун мамлакат «очиқ осмон» сиёсатини юритяпти. Миллий юк ташувчи компания жаҳон стандартлари асосида фаол ривожланаётгани, барқарор ривожланиб бораётгани яққол кузатиляпти. 

Сальваторе Шаккитано, ICAO Президенти: 

- Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Қозоғистоннинг фуқаро авиацияси соҳасидаги ривожланиши минтақа мамлакатлари учун намуна бўлиб хизмат қила олади. Аввалари минтақа нисбатан такомиллашган Европа ва фаол ривожланаётган Осиё-Тинч океани минтақалари ўртасида иккинчи даражали аҳамиятга эга эди. Лекин вазият ўзгараяпти. Йўловчи ташиш одатий бозорлардан ривожланаётган давлатларга кўчяпти. Ҳозир имкони йўқлиги ва авиабилетлар нархи билан боғлиқ шаклда дунё аҳолисининг фақат 20 фоизи саёҳат қилиш имконига эга. Келажакда трафик кўпроқ Марказий Осиё каби минтақаларга кўчиши кутиляпти.  

Абдумалик Сарманов таржимаси