Натижада, кўп сонли хорижлик сайёҳларни жалб қилиш имкони туғилади, дея таъкидланди Маданият ва спорт вазирлигида. Бунинг учун янги турмаршрутлар, сўқмоқлар, кузатиш майдончалари, автомобиль қўйиш жойлари ташкил этилади. Экспертлар таъкидлашича, миллий паркларга алоҳида эътибор берилади. Фақат Алмати вилоятида Алтин Эмель, Кўлсай кўллари, Или-Алатау ва Чарин парклари ишлаб турибди.
Нурбўл Байжанов, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги қўмитаси бошқарма бошлиғи:
- Уларни ривожлантириш учун Қозоғистон 2019 йилдан бошлаб экотизимга ортиқча юклама туширмаган ҳолда асосий участкаларни бошқариш моделини жорий этмоқда. Натижада, миллий парклар ҳудудида одамлар тўпланиши 5 фоиздан ошмайди. Масалан, Аюсай дарасида ташриф маркази очилди, Катта Алматинка дарёси устидаги кўприк таъмирланди, махсус сўқмоқ яратилди ва ободонлаштирилди, глэмпинг ва кэмпинглар очилди. Шунингдек, ўтган йили Тургенсайда ташриф маркази ишга тушди. Алтин Эмелда қутилар, ахборот таблолари ўрнатилди. Экотуризмни ривожлантириш учун кўнгилли равишда сифат баҳосини сертификатлаш жорий этилади. Махсус реестр ва меҳмонларга мўлжалланган уйларни онлайн брон қилиш тизими ишга туширилади.
Агротуризмга келганда, барча истовчилар учун фермалардаги ҳаёт билан танишиш, миллий ошхона бўйича мастер-классларда қатнашиш, эко-маҳсулотларни татиб кўриш имконияти яратилади. Бундай таътил шинавандалари учун қайси нуқталар жозибадор бўлиши мумкинлиги устида тадқиқот ишлари олиб бориляпти. Этнографик туризмга келсак, унинг доирасида ҳунармандлар гуруҳи ташкил этилади. Касбларнинг мақоми қонунан кўрсатилади. Устахоналар тармоқларига эга бўлган марказлар очилади, стандартлар ва миллий ҳунармандлик маҳсулотини визуал белгилаш йўлга қўйилади. Амалий санъат Қозоғистонда ҳам, ундан ташқарида ҳам илгари сурилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси