Йил охиригача Қозоғистонда 7 минг километр йўл таъмирланади ва фойдаланишга топширилади. «Қарағанди – Алмати», «Талдиқўрған – Ўскемен» ва «Ақтўбе – Атирау – Астрахань» йўналишларидаги транспорт артериялари йирик реконструкцияси якунланади. Тегишли вазирликда маълум қилишларича, олиб борилган ишлар транспорт харажатларини қисқартиради, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради. Туркистон вилоятида Шақпақ бобо довонидаги туннел қурилиши якунланяпти. «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» транспорт йўлагидаги бу участканинг якунланиши жуда муҳим. Шунингдек, жорий йилда Алматии вилоятидаги «Шамалған» станциясида автомобиль ўтказиш жойида ишлар якунланади. Унинг очилиши автотранспортнинг темирйўлни кесиб ўтишида хавфсизликни таъминлайди. Республика шарқида Бухтарма сув омбори орқали кўприк қуриляпти.
Мирамов Даулет, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги
қўмитаси бошқарма бошлиғи:
- Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги 2029 йилгача автойўл инфратузилмаларини ривожлантириш дастурига кўра 4 минг километрдан зиёд автомобиль йўлларини модернизация қилиши кутиляпти. «Ақтўбе – Улғайсин»,
«Қарағанди
– Жезқазған» йўллари таъмирланади, Сариағаш айланма йўли қурилади. Бу лойиҳалар ЕРСМ-контрактлар доирасида рўёбга чиқарилади, пудратчи ташкилотлардан бири автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва
улардан фойдаланиш бўйича иш олиб боради. Жорий йилда жанубий минтақаларни марказ билан боғловчи «Қизил Ўрда – Жезқазған» лойиҳасини рўёбга чиқара бошлаймиз.
Абдумалик Сарманов
таржимаси